12:09 · 18.11.2023 Ўзбекистон

Jazeera Airways Фарғонадан Кувайтга янги авиақатновни йўлга қўяди

Авиакомпания декабр ойидан бошлаб Кувайт–Фарғона–Кувайт йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйишга қарор қилган.

Jazeera Airways Фарғонадан Кувайтга янги авиақатновни йўлга қўяди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Jazeera Airways авиакомпаниясининг Ўзбекистон ва Тожикистон бўйича директори Илдар Абубекировни қабул қилди.

Учрашувда Jazeera Airways томонидан йўлга қўйилаётган Кувайт–Фарғона–Кувайт йўналишидаги авиақатнов билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Фарғона халқаро аэропортидан ушбу авиакомпания билан биргаликда Миср, Туркия ва қатор Европа мамлакатларига авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг учта шаҳридан Jazeera Airways томонидан Кувайтга амалга оширилаётган авиақатновларда Фарғона вилоятида яшовчи йўловчилар салмоқли ҳиссага эга эканини қайд этган Илдар Абубекиров, авиакомпания бундан келиб чиққан ҳолда декабр ойидан бошлаб Кувайт-Фарғона-Кувайт йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйишга қарор қилганини маълум қилди.

168 ўринга мўлжалланган Airbus A320neo самолётларида дастлабки босқичда ҳафтасига 3 та авиарейс ташкил этилса, келгуси ойлардан бошлаб кунлик авиақатновлар амалга оширилади. Мулоқот давомида шунингдек, Фарғонадан Миср, Туркия ва қатор Европа мамлакатларига авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди

Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди

Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди

Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди

Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди

Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади

18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди

Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди

Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи

Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС