12 Aprel 2024, 16:31 Ўзбекистон

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

«Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатди.

«Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:

  • 03-672-2466;
  • 03-672-2371;
  • 03-758-5075;
  • 03-758-5076,

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

  • 972 54 485 1397

Машҳур янгиликлар