20 Aprel 2024, 12:37 Ўзбекистон

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисига ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов хабар берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Жабборов Шуҳрат Абдумажидович Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Акбаров Аброр Акмалович эса қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланган.

Шунингдек, Ҳамроев Бобур Зоҳир ўғли Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Юнусов Улуғбек Мамажонович эса агентлик директори ўринбосари этиб тайинланган.

Машҳур янгиликлар