Қирғизистон Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импортини оширади
Қирғизистон вакили сўнгги йилларда икки дўст мамлакат, шу жумладан, Жалолобод ва Наманган вилоятлари ўртасида ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирди.
Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг Жалолобод вилояти бошқармаси раиси Мааданбек Караев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда Дунё.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Жалолобод вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданият ва туризм соҳаларида янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қирғизистон вакили сўнгги йилларда икки дўст мамлакат, шу жумладан, Жалолобод ва Наманган вилоятлари ўртасида ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирди.
Учрашувда икки мамлакат Савдо-саноат палаталари, Жалолобод ва Наманган вилоятлари расмий ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш хусусида фикр алмашилди. Ушбу вилоятлар ўртасидаги шерикликни янада кучайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этилди.
Музокаралар якунида қурилиш соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш, Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импорти ҳажмини ошириш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш ва бошқалар бўйича мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда беш ойда қанча қурилиш ишлари бажарилгани айтилди Ўзбекистонда айрим бино ва иншоотларни рўйхатга олиш ва топшириш муддати ўзгармоқда Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши ёзда бошланиши мумкин Қирғизистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши кутилмоқда Наманганда салкам 80 млн рублни Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган эркак 5 йилга қамалди