20 Aprel 2024, 10:06 Ўзбекистон

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади

98 оила вақтинча Ўш вилоятининг турли ҳудудларига, баъзилари қариндошлариникига, бошқалари ижарага олинган уйларга жойлаштирилган.

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади. Бу ҳақда «ЭлТР» телеканали хабар берди.

Қайд қилинишича, Баракдаги барча уйлар ва ижтимоий объектлар демонтаж қилинган ва Қирғизистонга кўчирилган. 98 оила вақтинча Ўш вилоятининг турли ҳудудларига, баъзилари қариндошлариникига, бошқалари ижарага олинган уйларга жойлаштирилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати Барак эвазига Қирғизистонга 208 гектар ер ажратган. Қирғизистон ҳукумати бу ҳудудда уй-жой қуриб, 98 оилани жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Барак — умумий майдони қарийб 4 квадрат километр бўлган қишлоқ аҳоли пункти бўлиб, у ерда турли даврларда 1,25 минг киши доимий истиқомат қилган. Бу ҳар томондан Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани билан ўралган Қирғизистоннинг энг йирик эксклави эди. Барак Қирғизистоннинг асосий ҳудудидан 1,5 километр узоқликда жойлашган эди.

Машҳур янгиликлар