5 Aprel 2024, 12:09 Oʻzbekiston

Қирғизистон Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйишга қизиқиш билдиряпти

Ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Қирғизистон Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйишга қизиқиш билдиряпти

Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов «Манас» халқаро аэропортининг Ўш филиали директори Тимур Маданбеков билан учрашди.

«Дунё» хабарига кўра, қирғиз томони Тошкент-Ўш-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Учрашув якунида икки мамлакат фуқаролари учун қатор қулайликларни тақдим этадиган ва ўзаро туристлар алмашинувини оширишга хизмат қиладиган ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Mashhur yangiliklar