21 May 2024, 16:35 Oʻzbekiston

Қибрайдаги 6 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади

Тошкент вилояти Қибрай туманида маиший чиқинди полигони қурилади. Бунинг учун «Май» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6 гектар ер майдони ажратилади.

Қибрайдаги 6 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади

Қибрай тумани «Май» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6 гектар ер майдонида маиший чиқинди полигони қурилади.

Мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш амалга оширилади.

Ажратилган ер майдонидаги маиший чиқинди полигонида санитария-экология, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, белгиланган муддатда рекултивация қилиб фаолиятини тугатиши белгиланди.

Mashhur yangiliklar