15:43 · 20.11.2023 Ўзбекистон

«Иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак» — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллага ташрифи чоғида энергияни тежаш, ҳар бир инсонда тежамкорлик маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

«Иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак» — президент

Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Ҳабиб Абдуллаев маҳалласида бўлди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Маҳаллада 4 минг 400 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда 50 га яқин савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим муассасалари жойлашган. 38 та кўп қаватли уй ва тўртта ижтимоий объектга «Маданиятли ҳудуд» бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатилмоқда.

Жорий йилда оталар чойхонаси, амфитеатр, Wi-Fi ҳудуд барпо этилди, ички йўллар ва болалар майдончалари таъмирланди, дейилади хабарда. «Яшил макон» лойиҳаси доирасида шу кузда 2 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Иккита артизан қудуқ қазилиб, яшил майдонларни суғориш тизими яратилди.

Президент туман аҳолиси билан суҳбатда энергияни тежаш, хонадонларда иссиқликни асраш, ҳар бир инсонда энергия тежаш маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

«Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди. Ўтган йилги совуқ буни кўрсатди. Энди иқлим ўзгаришини инобатга олиб, дунёқарашимизни ҳам ўзгартиришимиз керак. Ҳар бир фуқаро бу менинг уйим, менинг маҳаллам, менинг туманим, менинг ватаним деб яшаса, натижа биз кутгандек бўлади», — деди у.

Бу маҳаллада ҳам қиш олдидан ўнта трансформатор таъмирланди, электр симлари алмаштирилди. Кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклар капитал таъмирланди, янги эшиклар ўрнатилди. Уйларнинг ертўласидаги иссиқлик қувурлари янгиланди.

Президент Тошкент шаҳридаги 585 та маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш учун катта маблағ ажратилаётгани ва имкониятлар яратилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, аҳоли «ўз уйи, маҳалласи ва кўчасини ободонлаштиришга бефарқ бўлмаслиги, фарзанди саломатлиги учун ҳеч бўлмаганда битта дарахт экишга тайёр бўлиши» учун дунёқарашини ҳам ўзгартириши керак.

«Биз жонажон Ўзбекистонимиз келажагини барпо этиш йўлида ҳаракат қиляпмиз. Саховатли ва кўп миллатли халқимиз бор. Халқимизнинг асосий бойлиги — тинчлик», — деди у. Давлат раҳбари қуёш, шамол ва гидроэнергетика соҳасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. «Бу йил Сирдарёда 1200 МВтлик янги станциясини очяпмиз. Бир йилда қурамиз. Агар кимдир ўз иқтисодиётини, давлатини ўйласа, камида 50 йил олдинга ҳисоб-китоб қилиши керак. 50 йил!» деди у.

Президент аҳоли сони йилига 1 миллион кишига ошиб бораётганини қайд этди. «Биз бу йил якуни келиб биз 37 миллион бўламиз. Уч йилдан кейин 40 миллион бўламиз. Бу ҳам бизнинг катта бойлигимиз. Лекин унинг тагида. қанча пенсия, қанча нафақа, қанча боғча, қанча мактаб керак? Шунча боғча бормиди Ўзбекистонда? Йўқ эди. Шунча мактаб бормиди Ўзбекистонда? Йўқ эди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС