2 Aprel 2024, 12:08 •Oʻzbekiston
Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.
Хусен Мирзаевич Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тўхтаев 1986 йил 30 июлда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. 2012 йилда Самарқанд давлат университетининг бакалавр, 2014 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги: миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими. 2017 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Турли йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий етакчиси лавозимида ишлаган. Мазкур тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид хабарлар:
Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан савалади Самарқандда аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб боласини ўлдирмоқчи бўлди Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари ҳаракати йўлга қўйилади Самарқандда ижарага берилган 1,3 млрд сўмлик бино бузилиб, қурилиш материаллари сотиб юборилди Самарқандда аёл сумкага солинган эгизак чақалоқларни кўп қаватли уй йўлагига қолдириб кетди
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22