29 May 2024, 12:26 •Oʻzbekiston
Хоразм вилоятида чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди
Эндиликда Урганч шаҳри ва Урганч тумани аҳолиси хизмат учун бир ойда 5880 сўм, Хива шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманлари аҳолиси эса 4592 сўм тўлайди.
Хоразм вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази хабар берди.
Унга кўра:
- Урганч шаҳри ва Урганч тумани бўйича аҳоли учун 5880 сўм (аввал 3500 сўм эди) ҳамда юридик шахсларга 1 м куб учун 80 640 сўм (ҚҚС билан, аввал 48 000 сўм эди) тўлов миқдори белгиланди.
- Хива шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманларида эса аҳоли учун 4592 сўм (2300 сўм) ҳамда юридик шахслар учун 64 400 сўм (ҚҚС билан, аввал 32 000 сўм эди) тўлов тарифлари миқдори тасдиқланди.
Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент, Қарши шаҳарлари ва Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланганди.
Мавзуга оид хабарлар:
Хоразмда 2,2 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди Ангренда аҳолидан чиқиндиларни сотиб олиш шохобчаси ташкил этилди Хоразмда Sparkʼнинг олд пешойнасини синдирган блогер қамалди Ўзбекистонда хавфли кимёвий моддалар ва чиқиндилар билан ишлаш бўйича марказ иш бошлади Ўзбекистон АҚШ билан чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик қилади
Soʻnggi yangiliklar
Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi
23 Noyabr 2024, 11:06