29 Iyun 2024, 08:17 Ўзбекистон

Хон Саид Имом мажмуасини реставрация қилиш учун 900 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилди

Ушбу мажмуа XIX-XX асрларда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, кичик маҳаллий масжид ҳисобланади.

Хон Саид Имом мажмуасини реставрация қилиш учун 900 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида жойлашган Хон Саид Имом мажмуаси таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилди.

Унга кўра, Маданий мерос агентлигининг 2024 йил 6 майдаги «2024 йилда реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга ошириладиган маданий мерос объектлари ва давлат музейларининг манзилли рўйхати» тасдиқланган бўлиб, унда Хон Саид Имом мажмуасини реставрация ва таъмирлаш-тиклаш учун 906,1 миллион сўм маблағ ажратилган.

Маълумот учун, ушбу мажмуа XIX-ХХ асрларда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, кичик маҳаллий масжид ҳисобланади. Объект бир хонақо ва бир айвондан иборат.

Машҳур янгиликлар