6 Iyun 2024, 12:22 Oʻzbekiston

Фуқароларни Норвегияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фуқароларни Норвегияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Хоразм вилояти Хива шаҳрида фуқароларни Норвегия давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Қ.Э. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, 5600 АҚШ доллари эвазига уларни Норвегия давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar