14 May 2024, 12:34 Oʻzbekiston

Фарғонада тадбиркор 716 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қўштепа туманида мева-сабзавотларни сақлаш музлатгичидаги хатолик сабаб корхонанинг 716 млн сўмлик электр энергияси истеъмоли ҳисобга олинмагани маълум бўлди. Қоидабузарга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органларга тақдим этилди.

Фарғонада тадбиркор 716 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида ҳисоблагичдаги хатолик сабаб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.

Инспекция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказган. Унда Қўштепа туманида фуқаро Х.Т.га қарашли мева ва сабзавотларни сақлаш учун ташкил этилган музлатгичда электр ҳисоблагичнинг уланиш схемалари хато улангани маълум бўлган.

Электр таъминоти корхонаси томонидан 716 миллион 429 минг сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Mashhur yangiliklar