3 Aprel 2024, 14:40 Ўзбекистон

Фарғонада пневматик қуролнинг божхонадан ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Вилоят Божхона бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада пневматик қуролнинг божхонадан ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Фарғона вилоятида пневматик қуролни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди, деб хабар берди вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Андархон» чегара божхона пости катта ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда қўшни давлатдан ҳаракатланиб келган фуқаро бошқарувидаги Ҳюндаи русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда «Эмми» лақабли хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.

Текширув давомида хизмат ити томонидан махсус белги берилган. Шундан сўнг, белги берилган автотранспорт воситаси салони кўздан кечирилганида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда тегишли рухсатномалари бўлмаган, қиймати 2 миллион сўмлик 1 дона 4,5 калибрли пневматик тўппонча ва 1 дона пневматик тўппонча газ баллони борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Машҳур янгиликлар