Фарғонада ногиронлик аравачасида тиланчилик қилган 2 йигит қамалди
Фарғона шаҳрида тиланчилик қилган икки йигит 10 суткага қамалди. Улар соғлом бўлса-да, навбатма-навбат ногиронлик аравачасида ўтириб тиланчилик қилиб юрган.
Фарғона шаҳрида тиланкчилик қилган икки шахс 10 суткага қамалди. Бу ҳақда «Sevimli TV» телеканалининг «Zamon» дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, шаҳарнинг «Қува» кўчасида асли бухоролик бўлган икки йигит жамоат жойларида соғлом бўлса-да, дорихонадан ногиронлик аравачаси харид қилиб, бири аравачада, бири уни суриб тиланчилик қилган.
Шунингдек, улар аравачада навбатма-навбат ўтириб, тиланчиликда давом этган. Ҳолат ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди йигитларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188−3-моддаси (Тиланчилик қилиш) 1-қисми бўйича 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkentda 10 yoshli o‘g‘lini tilanchilikka chiqargan erkak qamaldi Toshkentda tilanchilik qilayotgan shaxslar jazolandi Фарғона узумлари АҚШга етказиб берилади Фарғонада автомашинадан ноқонуний олиб кирилган 270 дона смартфон аниқланди Хитой компанияси Фарғонада беш юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази қуради