Фарғонада мактабга маст ҳолатда келиб жанжал кўтарган аёл наркология диспансерига жойлаштирилди
Фарғона шаҳридаги мактаблардан бирида аёл маст ҳолатда мактабда жанжал кўтарди. У бундан олдин ҳам бир неча марта мактабда жанжал чиқариб, тартибни бузган. Ҳозирда аёл диспансернинг ҳушёрлаштириш бўлимида.
4 апрел куни Фарғона шаҳридаги мактаблардан бирида юқори синф ўқувчиларидан бирининг онаси ўқитувчиларга қўпол муомала қилиб жанжал чиқарган. Kun.uzʼга юборилган видеода акс этишича, аёл ҳомиладор ҳолатдаги ўқитувчига таҳдид қилиб бақирган.
«Нега менинг ўғлимга синфида салбий муносабатда бўлишяпти?» деган аёл. Ўқитувчининг бундан хабари йўқлиги ҳақидаги жавобига аёл «Сен ҳаммасидан хабардорсан, ўзинг ҳаммани шундай қайрагансан. Бу сени ишинг, Менинг ўғлим сени деб, сен синфни шундай қилиб шакллантириб қўйганинг учун ҳам мактабга келгиси келмаяпти», деб бақиради.
Шунингдек, аёл ўқитувчи «қорнидаги ҳомиласига раҳмат айтиши керак»лигини ҳам эслатиб ўтган. Жанжал охирида эса ўқувчининг онаси ўқитувчини ҳақоратлаб, унга ташланиб кетади.
Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари чақирилиб, улар томонидан ўқитувчининг хавфсизлиги таъминланган. Экспертиза натижасида ўқувчининг онаси маст бўлгани аниқланиб, наркология диспансерининг ҳушёрлаштириш бўлимига жойлаштирилган.
Маълум қилинишича, бу аёлнинг мактабга келиб биринчи марта жанжал кўтариши эмас. Бу каби ҳолат бир неча марта такрорланган. Бугунги воқеадан сўнг аёл мактаб директорига ўзи жанжаллашган ўқитувчини ўлдириши билан таҳдид қилган SMS-хабар ҳам жўнатиб улгурган. Ҳозирда ҳолат ички ишлар органи томонидан ўрганиляпти.
Мавзуга оид хабарлар:
Xorazmda o‘quvchining onasi va o‘qituvchi janjallashdi Buxoro qorovul maktabda fohishaxona tashkil qildi Sirdaryoda ikki o‘quvchi qiz o‘qituvchi bilan janjallashdi Toshkentda mushukka beshafqatlik qilgan o‘qituvchi ishdan bo‘shadi Toshkentdagi maktabda o‘quvchini kaltaklagan o‘qituvchi 7 sutkaga qamaldi