30 Aprel 2024, 10:29 Ўзбекистон

Фарғонада фуқарога қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотаётган сотувчи ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддас билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғонада фуқарога қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотаётган сотувчи ушланди

Фарғонада фуқарога қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотаётган сотувчи ушланди.

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

«А.» хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси М.М. 40 дона «Кеклик» номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини фуқаро А.А.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкон омборхонасидан яна 6 турдаги жами 3 851 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар