2 Mart 2024, 11:19 Ўзбекистон

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди

Марҳум фарзандлар 12 ва 11 ёшда бўлган. Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан вафот этди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумотига кўра, ҳодиса 1 март куни Бешарик тумани Ободон кучасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

Мазкур уйда яшовчи 1973 йилда туғилган эркак ва унинг 2 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб, вафот этишган. Маълум қилинишича, қиз 2012 йилда, ўғил эса 2013 йилда туғилган бўлган.

Куздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилганлиги аниқланган. Марҳумларнинг ўлими буйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Машҳур янгиликлар