31 May 2024, 11:00 Ўзбекистон

Фарғона узумлари АҚШга етказиб берилади

Яқин кунларда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган қатор маҳсулотларнинг синов партияларидан иборат навбатдаги юк АҚШга юборилиши билдирилди.

Фарғона узумлари АҚШга етказиб берилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров АҚШнинг озиқ-овқат ва логистика бозорларида хизматларни таклиф этувчи Natars NY Food корпорацияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг АҚШга экспорти кўламини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

2023 йил декабрь ойида Олтиариқ узумларини АҚШ бозорига олиб киришга воситачи бўлган ушбу компания вакиллари, вилоят мева ва сабзавотларига Қўшма штатларда етарли талаб борлиги, шунингдек, қуритилган мевалар, консерваланган маҳсулотлар, мева шарбатлари, ҳолва ва бошқа миллий ширинликларни ҳам америкалик истеъмолчиларга синов тариқасида тақдим этиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Яқин кунларда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган қатор маҳсулотларнинг синов партияларидан иборат навбатдаги юк АҚШга юборилиши билдирилди. 2024 йилда Фарғона узумлари ҳам катта миқдорда Америкага етказиб берилиши ва бу масалада ҳозирдан барча тайёргарликлар кўрилаётгани айтиб ўтилди.

Машҳур янгиликлар