ДХХ Андижонда қиймати 42 млрд сўмлик лойиҳани олиб бермоқчи бўлган шахсларни ушлади
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Андижон вилоятида 42 млрд сўмлик лойиҳани олиб бериш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди.
Маълум қилинишича, Андижон туманида яшовчи 58 ёшли А.Б. ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 53 ёшли Х.У. ўзаро тил бириктириб, йўл қурилиши соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кирган.
Улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, МЧЖга Асака туманидаги «4Р-112» автомобиль йўлининг 4 километр қисмига асфальт-бетон қопламасини ётқизиш бўйича лойиҳани олиб бериш эвазига, лойиҳа учун ажратиладиган 42 миллиард сўмнинг 10 фоизини (4,2 миллиард сўм) беришини талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди ДХХ ҳудудларда қурилиш бошқармаси ходими ва суд бошқарувчиларини қўлга олди ДХХ Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди Тошкент ва Андижон шаҳарларида майнинг ферма ташкил этган хонадонлар аниқланди Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорини вояга етмаган ўғли орқали сотмоқчи бўлган шахс ушланди