29 Mart 2024, 09:37 •Oʻzbekiston
Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди
Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланиб ушланди. Бош прокурор Судьялар олий кенгашига уни жавобгарликка тортишга оид тақдимнома киритди. Судьянинг ваколати тўхтатилди.
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олгани аниқланди. Бу 28 март куни бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида маълум бўлди.
Унда бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.
Якунда кенгаш хулосаси билан уни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва судьялик ваколати тўхтатилган. «Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
Adolatsiz qaror chiqargan sudyaga sud hukmi o‘qildi
Soʻnggi yangiliklar
Urganch davlat universiteti o‘tkazgan tenderda qonun buzilishi aniqlandi
18 Sentabr 2024, 19:21Boysundagi konda sodir bo‘lgan avariya qurbonlari 4 kishiga yetdi
18 Sentabr 2024, 18:45Qozog‘istonda havo harorati sovib ketishi kutilmoqda
18 Sentabr 2024, 18:07O‘zbekiston va Tojikiston o‘rtasida yangi havo yo‘lagi yaratadi
18 Sentabr 2024, 17:28Rossiyada qiyin vaziyatda qolgan o‘zbekistonliklarga yordam ko‘rsatildi
18 Sentabr 2024, 16:48Buxoroda erkak xotinining boshiga bolta bilan ogʻir jarohat yetkazdi
18 Sentabr 2024, 16:13Farg‘onada qidiruvdagi mashina YTHga uchragan holda topildi
18 Sentabr 2024, 15:40Boysundagi konda yana avariya yuz berdi. Qurbonlar bor
18 Sentabr 2024, 14:53