


Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят иши Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.
Сентябрь ойида Наманган вилояти Чуст туманидаги болалар боғчаларида тарбияланувчи болаларнинг оммавий заҳарланиши кузатилганди. Кейинчалик тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари ҳақида шикоят қилувчилар сони ортиб борган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят иши Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.
Мазкур жиноят иши бўйича «Дарё» нашри Бош прокуратура ахборот хизматидан маълумот олди. Айтилишича, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 14 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳисобот бериб, «Антиструмин» воқеасига тўхталиб ўтган эди.
«Яқинда бўлиб ўтган Антиструмин воқеасини ҳам вазирлик 100 фоиз тан олмоқда. Нормадан ортиқ берилганини билдирмоқда. Бу ҳолат билан боғлиқ бўлган барча масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошламоқда ва жавоб беради ҳам», — деди Амрулло Иноятов.