23 Fevral 2024, 15:53 Ўзбекистон

Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда

«Бу боланинг конституцияда кафолатланган шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳамда унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига таҳдид солади», — дейилади баёнотда.

Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда

Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда кузатилган ҳолат – дарс машғулотлари пайти мактаб ўқувчиларини олиб чиқиб, сочини олдирган масъулларга нисбатан тегишли чора кўрилиши зарур, деб ҳисобламоқда.

Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби директори томонидан таълим масканига сартарош чақиртирилиб, ўқувчиларнинг сочи мажбурий олдирилиш ҳолати юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш бошлади.

«Мактаб маъмурияти томонидан бундай ҳаракатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Биринчи навбатда, бу умумий ўрта таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид.

Муҳими эса, бу боланинг конституцияда кафолатланган шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳамда унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига таҳдид солади. Мазкур ҳаракатга йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли чора кўрилиши зарур», дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда бу каби номақбул ҳолатларнинг бошқа таълим муассасаларида ҳам юзага келмаслиги бўйича чоралар кўрилмоқда.

Машҳур янгиликлар