Бахтиёр Саидов Беларус президенти билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири икки давлат ҳамкорлиги барча жабҳаларда жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришга чақирди.
11 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашди.
«Дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлигимиз Ўзбекистон-Беларус кун тартибининг барча жабҳаларида жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солади», — деб ёзди Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқда.
Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришга чақирди. Томонлар ўз олдига товар айирбошлаш ҳажмини миллиард долларга етказишни мақсад қилган.
«Умид қиламанки, Ўзбекистон бу муаммони ҳал қилиш учун бор кучини сарфлайди. Биз келишиб олган қўшма корхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман. Биз бу билан қизиқамиз. Ўзбекистонга таклиф қиладиган нарсамиз бор», деди Лукашенко.
Мавзуга оид хабарлар:
Belarus SHHTning oʻninchi aʼzosi boʻldi Таиланд ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчилари иш бошлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италияга ташриф буюради Бахтиёр Саидов ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди