1 May 2024, 11:35 Ўзбекистон

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Туманига ташриф буюрувчи фуқароларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилди.

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли велоспорт мусобақаси сабабли маълум вақтга ёпилади.

Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1–3 май кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 Бектемир–Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг бир қисми ёпилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, йўлнинг 34-54 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бунда, Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқинида старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисмида финиш бўлади.

Машҳур янгиликлар