1 May 2024, 12:08 Oʻzbekiston

Бўстонлиқда Мудофаа вазирлиги боғи барпо этилади

Мудофаа вазирлигига «Нанай» МФЙ ҳудудида давлат захирасидаги 500 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Бўстонлиқда Мудофаа вазирлиги боғи барпо этилади

Бўстонлиқ туманида Мудофаа вазирлиги боғи барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Мудофаа вазирлигига «Нанай» МФЙ ҳудудида 10354, 10363-контуридаги давлат захирасидаги 500 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолаган. Билдирилишича, ажратилган мазкур ер майдонида Мудофаа вазирлиги боғи барпо этилиши белгиланган.

Mashhur yangiliklar