2 Mart 2024, 09:21 Ўзбекистон

Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

Икки фуқаро дала ҳовлиларини тижорат умумий электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 529 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) ва фуқаро А.Б. «Чимган» ҳамда «Новобод» маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлиларда ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани аниқланган.

Яъни ушбу муассасаларда ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 529 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар