8:07 · 29.11.2023 Ўзбекистон

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди

Қонун ҳужжатларига атроф табиий муҳитни нормативдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклашни ҳамда тўхтатиб туришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, қурилиш, ишлаб чиқариш ва урбанизация кўламининг кенгайиши атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг кескин ортишига сабаб бўлмоқда. Шунга кўра, атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланишининг олдини олиш мақсадида табиатга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини чеклаш ва тўхтатиб қўйиш мезонларини қайта кўриб чиқишга тўғри келяпти.

Мазкур қонун лойиҳаси билан эса қонун ҳужжатларига атроф табиий муҳитни нормативдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклашни ҳамда тўхтатиб туришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Депутатлар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатда экологик ҳолатни янада яхшилаш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш, шунингдек ваколатли давлат органларининг ушбу йўналишдаги масъулиятини ошириш имконини беради. Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Испания мис саноатини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишни бошлайди
Ўзбекистон ва Испания мис саноатини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишни бошлайди
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 февраль куни қор ёғиши мумкин
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 февраль куни қор ёғиши мумкин
YouTube янги дизайнга эга бўлди
YouTube янги дизайнга эга бўлди
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Optimo — савдони бошқариш дастури
Optimo — савдони бошқариш дастури
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи