29 May 2024, 09:56 Oʻzbekiston

Қашқадарёда табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қашқадарёда табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С. ва О.А.лар Қашқадарё дарёсининг Қамаши тумани Қирққиз қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи муҳофаза майдонидан махсус техникалар ёрдамида 1,8 минг куб табиий қум маҳсулотини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 234,2 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.

Шунингдек, фуқаро А.С. ва бошқалар ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келиб, 170 млн сўм назорат қилинмайдиган даромад топгани маълум бўлган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar