2 Mart 2024, 12:22 Ўзбекистон

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.У. ўзига тегишли бўлган нотурар объектда ташкил этган яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

У ердан 100 литр қўлбола ёғ, 2 360 кг чигит, 5 дона электр двигатель ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар