13 Aprel 2024, 10:26 Ўзбекистон

Қашқадарёда икки машина бир-бирига йўл бермагани ортидан жанжал келиб чиқди

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарёда икки машина бир-бирига йўл бермагани ортидан жанжал келиб чиқди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида икки машина бир-бирига йўл бермаслиги ортидан жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича фуқаро Ф.Ф. бошқарувида бўлган Damas билан Т.Баҳодир кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, фуқаро С.Б. бошқарувида бўлган транспорт воситаси билан бир-бирига йўл бермасдан ҳаракатлангани оқибатида ўзаро тортишиб қолган.

Улар Т.Баҳодир кўчасида жойлашган дорихонанинг олдида транспорт воситаларини тўхтатиб, Ф.Ф бошқарувида бўлган Дамасъдаги фуқаролар Қ.А, Б.Х, С.С, А.М. транспорт воситасидан тушиб келиб, ўзаро жанжал қилиб, фуқаролар С.Б, С.Ш.га тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми билан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, шу куннинг ўзида гумон қилинувчилар Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Машҳур янгиликлар