11:48 · 27.11.2023 Ўзбекистон

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди

Аёл 14 ёшли қизни 7 ой давомида қулликда сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаганликда гумонламоқда.

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаб келишда гумонланаётган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар бермоқда.

2023 йил 24 ноябрь куни болалар омбудсманига Китоб туманида яшовчи 14 ёшли қиз Шаҳрисабзда 7 ой мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга ёллангани ҳақида мурожаат келиб тушган. Болалар омбудсмани бу ҳолат тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилган.

Ўша куннинг ўзида ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н.А. (аёл)га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилганди.

Маълум қилинишича, 25 ноябрь куни фуқаро Н.А. гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судининг 26 ноябрдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Хабарда айтилишича, мазкур иш юзасидан болалар омбудсмани вояга етмаган Ч.Т.нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назоратини давом эттиради.

Омбудсманга қилинган мурожаат тафсилотларига кўра, 2009 йилда туғилган Ч.Т. 2023 йил май ойидан 15 ноябрга қадар Шаҳрисабз тумани Хўжабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А.нинг уйида зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурланган.

YouTube янги дизайнга эга бўлди
YouTube янги дизайнга эга бўлди
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Optimo — савдони бошқариш дастури
Optimo — савдони бошқариш дастури
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади