14:46 · 25.11.2023 Ўзбекистон

Қашқадарёда 14 ёшли қиз жинсий қулликда сақлаб келингани айтилмоқда

Болалар омбудсманига Китоб туманида яшовчи 14 ёшли қиз Шаҳрисабзда 7 ой мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга ёллангани ҳақида мурожаат келиб тушган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда 14 ёшли қиз жинсий қулликда сақлаб келингани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз 7 ой давомида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келинган бўлиши мумкин. Бу бўйича 24 ноябр куни болалар омбудсманига мурожаат келиб тушган.

Омбудсманга вилоятнинг Китоб туманида яшовчи вояга етмаган (2009 йилда туғилган) Ч.Т. мурожаат қилган. Унда бу қиз 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябрга қадар Шаҳрисабз тумани Хўжабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А.нинг уйида зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлангани ҳақида сўз борган.

Болалар омбудсмани бу ҳолат тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилди. «Вилоят прокуратураси 24 ноябрь куни ҳодисани ўрганишни бошлади. Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми „а“ банди (18 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов гуруҳи тузилди ва тезкор равишда тергов ҳаракатларига киришилди», — дейилади хабарда.

Жиноят иши Бош прокуратура ва болалар омбудсманининг алоҳида назоратида экани таъкидланди. «Болаларга нисбатан бундай мудҳиш жиноятни содир этган ҳар қандай шахс қонун олдида жавоб бериши шарт. Бу оғир жиноятнинг қурбони бўлган боланинг манфаатлари тўлиқ равишда таъминланади», дея қўшимча қилинади баёнотда.

Кувайт Ўзбекистонда тиббиёт ўқув марказини очиш таклифини билдирди

Ипакчилик қўмитасининг айрим вазифа ва функциялари бошқа ташкилотларга ўтказилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 083/h шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди

Тошкентда мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасида жанжал юз берди

«Док-1 Макс» иши: ҳиндистонлик мутахассис 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Ижтимоий ёрдам олиш учун никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш бошланади

Ўзбекистонда 2,7 минг километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари таъмирланади

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилади

Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангаронга ҳоким бўлди

UNG Petrо шохобчаларида Аи-80 бензини 7000 сўмдан сотила бошланди

Жиззахда фуқаро тегишли ҳужжатсиз пневматик қурол олиб юргани аниқланди

Айрим турдаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати солиқ идораларидан судларга ўтказилади

Тошкентда ҳаракатланаётган йўловчи автобусда ёнғин чиқди

Аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди

Тошкентда Орландо автомашинасида ёнғин содир бўлди

Бухоронинг иккита кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади