18 Aprel 2024, 20:30 Ўзбекистон

Қашқадарё вилояти ЙҲХБ командири ўринбосари ЙТҲ содир этди

Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Қашқадарё вилояти ЙҲХБ командири ўринбосари ЙТҲ содир этди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ командири ўринбосари бошқарувидаги машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Вилоят ЙПХБ командири ўринбосари Ш.С. бошқарувида бўлган Lacetti-2 машинаси Яккабоғ тумани «Оқтош» МФЙ ҳудудидан 4Р-84 Чироқчи–Яккабоғ–Шўрбозор автомобиль йўли ва Яккабоғ–Сандал автомобиль йўли кесишган чорраҳада фуқаро Э.О.га тегишли Nexia-2 билан тўқнашган.

Ушбу ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмаган, фақат ҳар иккала машинага зарар етган. Қайд этилишича, ҳодиса жойи Яккабоғ тумани прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, судга оид автотехника ҳамда баҳолаш экспертизаси тайинланган.

Машҳур янгиликлар