19:23 · 16.11.2023 Ўзбекистон

Андижонлик ўқитувчи маошидан аълочи ўқувчиларига стипендия берди

Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси шу тарзда ўқувчиларида мотивация уйғотишга ҳаракат қилди.

Андижонлик ўқитувчи маошидан аълочи ўқувчиларига стипендия берди

Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ёрқиной Маматисақова аълочи ўқувчилари учун «Устоз стипендияси»ни «жорий қилди». Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган педагог хориж тажрибасини ўрганиб, ундан ўзи таълим берадиган 10-«Б» синфида фойдаланган.

Жумладан, 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи ўқувчини аниқлаб, уларга синф раҳбарлиги учун тўланаётган маошидан «Устоз стипендияси»ни берган. Шунингдек, яна 12 нафар аълочи ўқувчиларни тақдирлаган.

«II чоракдан стипендия олиш учун кўп ўқувчиларим ҳаракат қилмоқчи. Бир ойда синф раҳбарлик учун оладиган маошим ўқувиларимга кетса ҳам уларни рағбатлантиришдан завқланаман. Боиси, бу стипендияни жорий қилганимдан сўнг ўқувчиларимнинг ота-онаси қўнғироқ қилиб, раҳмат айтишди.

Фарзанди уйга пул солинган конвертни очмай олиб бориб, ота-онасига берганини қувонч билан гапиришди. Оила даврасида очилган конвертни уй тўрига қўйишибди. Ўқувчиларим кўзидаги қувонч менга у олаётган маошимдан кўра кўпроқ ҳузур берди», — деди Ёрқиной Маматисақова бу ҳақда.

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида онлайн казино рекламаси чиқди

Шаҳар ва вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади

Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди

Танзила Норбоева БАА федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди

Тошкентда 20 минг қалбаки долларни сотаётган шахслар ушланди

Андижон вилоятида ҳам жиноят олами вакиллари ушланди

Тошкентдаги рейдлар давомида яна 10 киши ушланди

Навоий вилояти судига янги раис тайинланди

Фарғонада майнинг ферма давлатга 2,8 млрд сўм зарар келтирди

Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди

Чирчиқда Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилади

Салимбойдан Бахти Ташкентскийгача: Сўнгги кунларда кимлар қўлга олинди?