Андижондаги метан заправка нархни сунъий оширгани учун газ таъминотидан узиб қўйилди
Ҳукумат қарори билан табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланганди.
![Андижондаги метан заправка нархни сунъий оширгани учун газ таъминотидан узиб қўйилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/04/metan-y-86YMUA.jpg)
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги метан заправка нархни асоссиз оширгани учун газ таъминотидан узиб қўйилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланганди. Бу талабга риоя қилмаган АГТКШларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинганди.
2 апрель куни Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган «Б.И.М» МЧЖга қаршли АГТКШ асоссиз равишда нархни оширганлик ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаат «Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган.
Ўрганиш натижасида ушбу метан заправка масъуллари огоҳлантирилишига қарамасдан, сунъий равишда нарх оширгани аниқланган. Ушбу ноқонуний фаолиятга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, қоидабузар истеъмолчи табиий газ тармоғидан узилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди Андижонда 9-синф ўқувчиси ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб, жонига қасд қилди 1 июндан метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланди Андижон вилоятидаги ЙТҲда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди Метан учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтирилади
Soʻnggi yangiliklar
![Talablarni toʻliq bajarmagani uchun 90 ming abituriyent arizasi rad etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-16.32.24-300x200.jpg)
![Oʻzbekistonda xorijiy siyosiy partiyalar faoliyati taqiqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-15.14.09-300x200.jpg)
![4 ta tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi lavozimidan ozod etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/n0wSbiRazHnFRdTU6cI_uZJ0wefF3zaj-300x200.jpg)
![“Ayritom” chegara bojxona postida qariyb 8 kg giyohvand modda toʻxtatib qolindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/UjvatEir9KZFY7OJx0_PEaOjCi1SFmf-300x185.jpg)
![Navoiyda 8 yoshli qiz mashina bosib ketishi oqibatida halok boʻldi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/J6961K17201589061364_b-300x200.jpg)
![Samarqandda katta pul evaziga ikki kishini AQSHga yubormoqchi boʻlgan shaxs ushlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/pGss4u8U-cKQB67mw8mlz5O3ncLevmrX-300x183.jpg)
![Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/YYyXLw17201587124236_b-300x200.jpg)
![Toshkentda Spark ikki piyodani urib yubordi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/NCMmrt17201503727245_b-300x200.jpg)