Андижонда Telegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган йигит ушланди
Киберхавфсизлик марказига кўра, йигит Фарғона шаҳрида яшовчи аёлни алдаб, унинг қарийб 5 миллион сўм пулини ўзлаштирган.
Андижон вилоятида Telegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган 22 ёшли йигит ушланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи 26 ёшли аёл А.С. ИИБга мурожаат қилиб, Телеграм мессенжерида номаълум шахс томонидан банк картасидаги 4 млн 570 минг сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи 22 ёшли Ж.Р. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Р. Telegram орқали жабрланувчи аёл билан танишиб, унинг аёллар кийим-кечакларини сотиб беришга келишиб, олдиндан 4 млн 570 сўм пулларини банк картасига ўтказдириб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Р.нинг содир этилиб, фош қилинмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Pavel Durov Telegram video platformaga aylanishini aytdi Telegram foydalanuvchilari ogohlantirildi Telegram Qozog‘istonda ofis ochadi Telegram’ga 10 ta yangi funksiya qo‘shiladi Yaqin Sharqdagi keskinlik sabab Telegram faoliyatida uzilishlar bo‘ldi