Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди
Бир неча киши темир бўлаклари ва бита билан бир кишини аёвсиз калтаклаган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Андижонда бир гуруҳ шахслар бир кишини темир бўлаги ва биталар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унда айтишича, интернентда тарқалган ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар ушланган. Уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 105-модда 2-қисми «и» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда. «Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқарарлиги таъминланади», дейилади муносабатда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «и» бандида (бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсларга уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Sirdaryoda erkak xotinini kaltaklab, sochini qirqib tashladi Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchisi tengdoshini samosud qildi Qashqadaryoda qarzdor fuqaro “samosud” qilindi Samarqandda singlisiga sevishini aytgan bolani “samosud” qilgan fuqaro qamaldi Андижонда 9-синф ўқувчиси ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб, жонига қасд қилди