12 Aprel 2024, 20:27 Ўзбекистон

Андижонда электр таъминоти корхонаси ходими пора олаётганида ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижонда электр таъминоти корхонаси ходими пора олаётганида ушланди

Андижонда тадбиркордан минг доллар пора талаб қилган юрисконсульт ушланди.

Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси юрисконсульти Г.Э. «Э.Ҳ.» МЧЖнинг 57 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга юбормасдан, етказилган зарарни йўқ қилиб беришни ваъда қилган.

Эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 400 АҚШ доллари ва 5 миллион сўмни таниши Ф.Б. орқали олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар