Андижон вилоятидаги ЙТҲда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди
Cobalt ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиққан ва ўз йўлидан келаётган Damas’га урилган.
Андижон вилояти Хўжаобод туманида учта машина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2024 йил 4 апрел куни соат 15:30 ларда А 373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтган қисмида 22 ёшли ҳайдовчи Cobalt билан қувиб ўтиш қоидасини бузиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтган.
Натижада Cobalt ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашган. Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва ўзи билан бир йўналишда ёнма-ён келаётган, «Москвич-412»га бориб урилган.
Cobalt ва Damas ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай уларнинг иккиси ҳам вафот этган. Ҳозирда Хўжаобод тумани ИИБ Тергов бўлинмаси ходимлари ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Андижонда 9-синф ўқувчиси ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб, жонига қасд қилди