27 Mart 2024, 12:59 Oʻzbekiston

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади

Наманганнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш, Нанай қишлоғи ҳудудидаги собиқ «Карвон» божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда.

Қамчиқ довонига яқин ҳудудда логистика маркази ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев 26 март куни Наманган вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда Наманган вилояти саноат маҳсулоти ва мева-сабзавоти асосан Тошкент ва Андижон орқали экспорт бўлаётгани таннархнинг ўсишига олиб келаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминалини ишга тушириш, Наманганнинг Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш, Нанай қишлоғи ҳудудидаги собиқ «Карвон» божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топширилди.

Қирғиз томони билан келишилган ҳолда «Учқўрғон» божхона постини ишга туширишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Чегара пости яқинида Хитойлик ҳамкорлар билан «Учқўрғон-Кенсай» логистика марказини барпо этиш режалаштирилган.

Mashhur yangiliklar