11:21 · 06.12.2023 Ўзбекистон

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов кеча тунда Белгия ва Европа Иттифоқи пойтахтига ташриф буюрди.

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди

«Дунё» хабарига кўра, Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

1996 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият юритиб келмоқда. Дипломатик хизматини Европа давлатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма атташеси сифатида бошлаган. ТИВ марказий аппаратида, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида, шунингдек, мамлакатнинг Франция ва Белгиядаги элчихоналарида, НАТО ҳузуридаги миссияда турли лавозимларда ишлаган. 2018-2021 йилларда Япониядаги элчи вазифасида фаолият юритган.

Дипломат француз ва инглиз тилларини билади. Ғайрат Фозилов 2017–2023 йилларда Белгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги (қароргоҳи Брюссел шаҳрида) ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнига тайинланди.

Ўзбекистон ва Испания мис саноатини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишни бошлайди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 февраль куни қор ёғиши мумкин

YouTube янги дизайнга эга бўлди
YouTube янги дизайнга эга бўлди
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади

Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади

Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди

Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди

Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди

Optimo — савдони бошқариш дастури
Optimo — савдони бошқариш дастури
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади

Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди

Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?

IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди

Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи