21 Iyun 2024, 16:18 Oʻzbekiston

Ахмад Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» раиси в.б. бўлди

У бунгача Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори бўлиб ишлаб келаётганди.

Ахмад Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» раиси в.б. бўлди

Ахмад Худайшукурович Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сувонқулов 1968 йилда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган, Тошкент давлат техника университети (1994) ҳамда Тошкент молия институтини (2009) тамомлаган.

Турли йилларда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (ҳозирги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) тасарруфидаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази»нинг қурилиш бўйича харид ва лойиҳаолди ҳужжатларини экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Mashhur yangiliklar