29 Aprel 2024, 16:55 Ўзбекистон

420 млн долларга қурилган ва зарар кўраётган ТМЗнинг давлат улуши кимошди савдосига қўйилади

Июнь ойида ЎТТЖ суд орқали кипрлик инвесторларни лойиҳадан четлаштириш ҳақида қарор чиқартирган, бироқ завод 916,9 млрд сўм зарар ва 179,7 млн евро кредит билан қолган.

420 млн долларга қурилган ва зарар кўраётган ТМЗнинг давлат улуши кимошди савдосига қўйилади

Тошкент металлургия заводининг давлат улуши профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган корхоналар рўйхатига киритилди.

Бу президентнинг 19 апрелдаги «Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎТТЖ) га тегишли давлат улушининг 49,9 фоизи 2025 йилнинг иккинчи чораги охиригача аукционга қўйилиши режалаштирилмоқда.

ТМЗ улушини хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул ишчи гуруҳ таркибига ЎТТЖ ижрочи директори Шуҳрат Вафаев, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинхўжаев киритилди.

Машҳур янгиликлар