2024 йилнинг уч ойида қанча жиноят фош этилгани маълум бўлди
Тезкор-қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 4 562 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 1 265 нафар шахснинг ушланиши таъминланди.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг уч ойида 4 562 жиноят фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 1 265 нафар шахс ушланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Кўрилган чоралар натижасида маҳаллаларнинг 7 762 тасида ёки 82,2 фоизида жиноят қайд этилмади. 1 364 таси ёки 14,4 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди.
Тезкор-қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 4 562 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 1 265 нафар шахснинг ушланиши таъминланди.
Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чоралари доирасида суриштирув ва тергов органларининг 10 602 нафар шахсга нисбатан 8 505 жиноят иши ўрганилиб, судларга юборилди. Бевосита прокуратура органлари томонидан 2 323 жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 1 960 нафар шахсга нисбатан 1 288 жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 602,5 миллиард сўмлик зарар ундирилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Bosh prokuratura Toshkent havosini ifloslantiruvchi korxonalarni tekshira boshladi ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган фуқаро иши доирасида бир ходим қамоққа олинди Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди Тошкент вилоятида 14 ёшли йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди Тошкентда тадбиркорнинг 325 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди