17:28 · 27.11.2023 Ўзбекистон

18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди

АҚШ, Буюк Британия, Германия ва бошқа давлатлар сунъий интеллектдан нотўғри фойдаланишдан ҳимоя қилиш бўйича келишув имзолади.

18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди

АҚШ, Буюк Британия, Германия ва яна 15 давлат истеъмолчиларни сунъий интеллектдан (СИ) нотўғри фойдаланишдан ҳимоя қилиш бўйича келишув имзолади. 27 ноябр, душанба куни чоп этилган 20 саҳифалик ҳужжат сунъий интеллект тизимларини тажовузкорлардан ҳимоя қилиш бўйича сунъий интеллект компанияларига тавсиялар беради.

Хусусан, сунъий интеллектни ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи компаниялар кибержиноятчиларнинг улардан фойдаланишига йўл қўймаслик ва фойдаланувчилар махфий маълумотларининг учинчи шахсларга етиб боришининг олдини олиш учун ушбу тизимларни «тузилмаси бўйича хавфсиз» қилиши тавсия этилади. Шу билан бирга, СИ билан ишлашнинг барча босқичларида потенциал хавфларни ҳисобга олиш керак: ишлаб чиқиш, амалга ошириш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишда.

«СИ тизимлари стандарт киберхавфсизлик таҳдидлари билан бир қаторда, кўриб чиқилиши керак бўлган янги заифликларга дучор бўлиши мумкин. Ривожланиш тезлиги юқори бўлганда — сунъий интеллектда бўлгани каби — хавфсизлик кўпинча сўнгги ўринни эгаллаши мумкин. Бироқ, хавфсизлик фақат ишлаб чиқиш босқичида эмас, балки тизимнинг бутун ҳаётий цикли давомида ҳам асосий талаб бўлиши керак», — дейилади ҳужжатда.

Кўрсатмалар мажбурий эмас, бироқ экспертлар фикрича, 18 давлат иштирокидаги келишув муҳим қадамдир. АҚШ Киберхавфсизлик бошқармаси ва Инфратузилма хавфсизлиги агентлиги директори Жен Истерлининг сўзларига кўра, ушбу ҳужжатда СИ технологиялари «бозорга тезда олиб келиниши мумкин бўлган ажойиб хусусиятлар эмас» — уларни ишлаб чиқишдаги энг муҳим жиҳат хавфсизлик эканлиги таъкидланади.

Аввалроқ Европа Иттифоқи, Германия, Франция, АҚШ ва бошқа баъзи давлатлар, шунингдек, йирик IT-концернлари вакиллари, жумладан ChatGPT’ни яратган Open AI компанияси менежерлари ҳамда Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск «Блечли декларацияси»ни имзолаган эди. У сунъий интеллект технологияларини хавфсиз ишлаб чиқиш ва жорий этишга чақиради.

YouTube янги дизайнга эга бўлди
YouTube янги дизайнга эга бўлди
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Қизлар академияси платформаси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Икки вилоятнинг олис ҳудудларига мактаб автобуслари қатнайди
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Тошкентдаги иссиқхоналарнинг бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди
Optimo — савдони бошқариш дастури
Optimo — савдони бошқариш дастури
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Дам олиш кунлари вақти-вақти билан қор ёғади
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Болалар омбудсмани Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи олингани бўйича ҳолатни ўрганмоқда
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
Қандай қилиб интернет фирибгарлари қурбони бўлмаслик мумкин?
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Япония ўзбекистонликларни 7 йўналишда бўш иш ўринларига жалб қилмоқчи
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкент ИЭС бўйича қатъий чора кўриш зарур – Экопартия
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади
Тошкентда «Автомобилсиз кун»ларда амалдорлар намуна бўлади