26 Yanvar 2023, 17:04 Layfstayl

Зуҳра Солиева Саида Раметова билан муносабати нега узилганини очиқлади

Саида Раметова унинг холаси ҳисобланади.

Зуҳра Солиева Саида Раметова билан муносабати нега узилганини очиқлади

Актриса Зуҳра Солиева холаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова билан нега муносабатлари узилганини очиқлади.

Зуҳра Солиеванинг сўзларига кўра, Саида Раметова билан муносабатида узилиш бўлган. Бироқ ҳозир алоқаси ёмон эмас. Бунга оиласидаги гап-сўзлар сабаб бўлган. У ҳамма хато қилишини таъкидлаган.

«Саида опам Бу менинг жияним, тўғри келмаса ҳам ролга олишингиз керак, деб гапирмайди. Бу нарсани бошқалар кўргандир, аммо мен кўрмаганман. Улар жуда оптимист инсон, мени олийгоҳга олиб борганларида, Бу кириши керак, мени жияним, демаган. Саида опам: Тўғри келса олинг, тўғри келмаса олманглар, — деб айтган. Фотимам вафот этгандан олти ой ўтиб мен олийгоҳга келганман. Агар шунақа бўлганида, мен Миллий театрда саккиз йил штатсиз ишламас эдим, Саида опам улар берган ролларни уддасидан чиқиб ўйнай олсам штатга олишларини айтган.

Улар билан муносабатларимиз унча ёмон эмас, ёмон ҳам бўлгани йўқ. Фақат уйдаги майда гап-сўзлар сабаб узилиш бўлди. Бир-биримизни кўрсак, юзимизни тескари қилиш ҳолати бўлмади. Бизнинг оиламизда қариндошчилик деган нарса катта аҳамиятга эга. Ҳеч нарса қариндошларни бир-биридан айира олмайди. Ҳаммамиз гуноҳкормиз, хато қиламиз», дейди актриса.

Mashhur yangiliklar