Зуҳра Солиева «Ёр-ёр» кўрсатувида ўзига умр йўлдош қидирмоқда (видео)
«Барибир бахтимни сизлар топиб берасизлар, шекилли. Чунки ўзимнинг вақтим йўқ», — дейди актриса.
Актриса Зуҳра Солиева «Ёр-ёр» кўрсатувида ўзига умр йўлдош қидираётганини маълум қилди.
Зуҳра Солиеванинг сўзларига кўра, ҳозирда телефон орқали севишини айтадиган эркакларга умуман ишонмайди. Совғалар ёки гуллар билан муҳаббатини билдириши керак. Актриса биринчи турмушидан ажрашгани сабабли ҳозир ҳеч кимга ишонмай қолганини таъкидлаган.
«Барибир бахтимни сизлар топиб берасизлар, шекилли. Чунки ўзимнинг вақтим йўқ. Лекин битта нарсани айтаман, яхши кўраман, уйланаман, деганлар фақат телефонда гапирмасинда. Келсин, эркак киши хатти-ҳаракати билан кўрсатиши керак.
Телефонда ҳамма ҳам гапираверади. Айниқса бир марта оғзи куйган аёл ишониши қийин бўлади, у аёлни ишонтириш ҳам қийин бўладида. Дунёдаги ҳамма аёлга эътибор керак. Фақат гапда уйланаман, яхши кўраман, деган эркак керакмас. Совға олиб келсин», — дейди актриса.