24 Yanvar 2023, 13:11 Layfstayl

Ўзбекистонлик инстаблогер аёл эрига қимматбаҳо машина совға қилди (видео)

«Менга 8 йилда берган меҳрингиз ҳамма ҳаммаси учун раҳмат айтмоқчиман», — дея табриклаган блогер.

Ўзбекистонлик инстаблогер аёл эрига қимматбаҳо машина совға қилди (видео)

Ўзбекистонлик машҳур блогер Ситора Убайдуллаева турмуш ўртоғига қимматбаҳо автомобиль совға қилди.

Ситора Убайдуллаеванинг сўзларига кўра, эрини шу тарзда табриклашни доим ният қилган. Блогер турмуш ўртўги бундан ҳам ортиғига лойиқ эканини, унга берганлари олдида машина ҳеч нарса эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, барчаси учун умр йўлдошига миннатдорлик билдирди.

«Бугун ҳаво жуда совуқ. Мен учун жуда хурсандчилик кун. Умрйўлдошим, меҳрибонимнинг туғилган куни. Бу кунни анча узоқ кутганман. Айнан шундай усулда табриклашни, шунақа совға беришни узоқ кутдим. Бу ерда ҳам уларнинг ҳам ўзимнинг меҳнатларим бирикмасидан ҳосил бўлган совға.

Забиҳуллоҳ ака, сизга ҳамма ҳаммаси учун раҳмат. Менга 8 йилда берган меҳрингиз ҳамма ҳаммаси учун раҳмат айтмоқчиман. Бу дунёда сиз каби инсон йўқ, илоҳим охиригача бахтли бўлайлик. Менга берганларингиз олдида сизга бераётганим жуда кам қийматли», — дейди Ситора.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Sitora Ubaydullayeva (@zabihulloh_sitora)

Mashhur yangiliklar