21 Yanvar 2023, 12:52 Layfstayl

Зарина Йўлдошева нега Меҳрибонлик уйида яшаганини айтди

Актриса Сирдарёнинг Гулистон шаҳридаги меҳрибонлик уйида тарбия олган.

Зарина Йўлдошева нега Меҳрибонлик уйида яшаганини айтди

Актриса, блогер Зарина Йўлдошева Меҳрибонлик уйида тарбия олганининг сабабини очиқлади.

Зарина Йўлдошева саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Унда Меҳрибонлик уйида улғайганини айтган. Актриса Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги меҳрибонлик уйида тарбия олган.

Кузатувчиларидан бири бунинг сабабини сўраган. Блогернинг сўзларига кўра, отаси 7 ёшида, онаси эса 12 ёшида вафот этган. Шу сабабли ҳам Меҳрибонлик уйида улғайган. Ҳозирда бувиси билан бирга яшайди.

Mashhur yangiliklar